Қарз олиб қўйгандим

Ассалому алайкум! Телефон компанийяларидан қарз олиш, яъни : масалан 1$ олиб, кейин 1.20 тўлаш рибо экан. Мен қарз олиб бўлган бўлсам, нима қиламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарзингиз(1$)ни тўланг, қолганини нима қилишни ўзингиз биласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:05 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar