Энергетик ичимликлар

Ассалому алайкум! Флаш энергетик ичимлиги мусулмонлар учун ҳалолми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу каби нарсаларда нажосат аралашганлиги шубҳаси туфайли нажосатга ҳукм қилиш жоиз эмас. Гўшт каби маҳсулотлардан бошқасида асл ҳукм уларнинг мубоҳ, яъни ҳалол ва пок эканлигидир. Модомики унга ҳаром нарсанинг аралашгани аниқ далиллар билан исботланмаса, қуйидаги қоида شك في وجود النجس : فالأصل بقاء الطهارة га мувофиқ нажосатга ҳукм қилинмайди. Агар нажосат борлигига шак қилинган вақтда, асл (қоида, нажосатга ҳукм қилинмай) покликнинг боқий қолишидир. (ал-Ашбоҳ ван назоир). من شك في إنائه أو ثوبه أو بدنه أصابته نجاسة أو لا، فهو طاهر ما لم يستيقن، وكذا الآبار والحياض والحباب الموضوعة في الطرقات ويستقي منها الصغار والكبار والمسلمون والكفار، وكذا ما يتخذه أهل الشرك أو الجهلة من المسلمين، كالسمن والخبز والأطعمة والثياب Ким идиши, кийими, баданига нажосат теккан ёки тегмаганигда шак қилса, (аниқ далиллар билан нажосат теккнлиги маълум бўлмаса) уларни пок деб ҳукм қилинади. Шуниндек ёшу катта, мусулмону кофир фойдаланадиган қудуқлар, ҳовузлар ва йўл четидаги сув идишлар ҳамда ширк аҳли ва илмдан бехабар мусулмонлар тайёрлаган ёғ, нон, таомлар ва кийимлар ҳам пок ҳисобланади. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 175 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar