Талоқ, гуноҳ, тавба

Ассалому алайкум! Мен бермоқчи бўлган саволимни йўллашга анча ўйландим. Эр, ҳомиладор хотинига “болани олдириб ташла, агар олдирмасанг талоқсан” деди. Бундай дейишига сабаб, эр, бошқа аёлга кўнгил қўйган ва унинг гапига кўра, ўз хотинига шу гапни айтган. Хотини, “йўқ, олдирмайман. Бу энг катта гуноҳку” деб жавоб берган. Улар бир диндор инсондан шу масалада маслаҳат олишганда, “болани олдиринг, бўлмаса ўртага талоқ тушади” деб айтган. Ва аёл болани олдириб ташлаган. Энди бу ишлар учун эр ва аёли гуноҳкор бўлганми, ёки шу ишни қилинг деган “диндор” инсон гуноҳкорми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уччаласи ҳам гуноҳкор бўлган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:08 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar