Жарроҳликдан сўнг

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганимга уч кун бўлди. Қон кeлиши ҳали тўхтагани йўқ. Таҳорат қилсам  бeш дақиқага бормай бузилади. Шу вазиятда нима қилиш кeрак? Намозни қандай ўқийман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз ушбу ҳолат тузалгунича соҳиби узр ҳисобланасиз. Таҳоратни қилиб, қон келса ҳам намозни давом эттираверинг. Ҳар намозга алоҳида таҳорат олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 141 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar