Обрў эътибор

Ассалому алайкум! Ўзбекларга хос обро эътибор учун елиб югуриш бу азалдан бор нарса. Оила молиявий тарафдан қийналган бўлса ҳам хеч кимдан кам бўлишимиз керакмас деб, қарзга ҳам, қандай қилиб бўлса ҳам ҳаммадек бўлишни исташади. Масалан қизи бор уйга совчилар келишни бошласа, меҳмон кутишда, йигит кишини уйига келин тушса, қийналиб бўлса ҳам инсонларни ҳурмати учун сарф ҳаражатлар қилиш мумкун нарсами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. ЎЗИ ЭРИШМАГАН НАРСАНИ БОР ҚИЛИБ КЎРСАТАДИГАН КИШИ ҲАМДА КУНДОШНИНГ ФАХРЛАНИШДАН ҚАЙТАРИЛГАНИ ҲАҚИДА  عَنْ أَسْمَاءَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ هِشَامٍ، حَدَّثَتْنِي فَاطِمَةُ، عَنْ أَسْمَاءَ: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي ضَرَّةً، فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ إِنْ تَشَبَّعْتُ مِنْ زَوْجِي غَيْرَ الَّذِي يُعْطِينِي؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «الْمُتَشَبِّعُ بِمَا لَمْ يُعْطَ كَلَابِسِ ثَوْبَيْ زُورٍ». تحفة: 15745 - 45/7 Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг кундошим бор. Агар эрим менга бермаган нарсани берган қилиб кўрсатсам, гуноҳ бўладими?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига берилмаган нарсани берилган қилиб кўрсатган одам иккита ёлғон кийим кийган кабидир», дедилар». Изоҳ: «Иккита ёлғон кийим кийган кабидир», яъни гуноҳи икки баробардир. Гапи ҳам ёлғон, иши ҳам ёлғон. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиши бир гуноҳ, бу билан ўзгага озор бериши яна бир гуноҳ. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бу борада ҳам бор борича, йўқ ҳолича бўлишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar