Сеҳр-жоду ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда врачлар кўп руҳият билан боғлиқ бўлган беморларга аниқ бир ташҳис қўйишолмаяпти. Билган гаплари депрессия, стресс ва ҳаказо.
Саволим қуйидагича : Бир инсонга сеҳр-жоду қилинганлигини қандай билса бўлади? Фолбинга бориш мумкинмас, гуноҳ, буни ҳамма билади. Бундай беморга ким ташҳис қўяди ва даволайди? Шундай даволовчи инсонларни қайси сифатларига қараб билинади ва ҳозир шундай инсонлар борми? Фақат тақводор инсон деган сийқаси чиққан жавобни берманглар, аниқ бир манба ва ҳужжат билан жавоб берсангиз. Бошқа инсонлар учун ҳам фойдадан ҳоли бўлмасди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мукаммал таҳорат олиб, икки ракъат намоз ўқиб, Аллоҳдан сиз дам солмоқчи бўлган кишига шифо беришини сўраб, Қуръон шифо эканлигига аниқ ишонч ҳосил қилиб, билган сурангизни ўқиб дам солсангиз шифо берувчи Аллоҳ. Мабодо ўзингизни гуноҳкор деб билсангиз, ўзингизни ҳолингизга қарамай Аллоҳ таолонинг фазлини умид қилиб, Қодирлигини ўйлаб, шифо берувчи ҳам Ўзилигини ҳис қилиб дуо қилинг. Аллоҳ таоло ҳақида “берармикин” деган шубҳага борманг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:14 | Савол-жавоблар | 222 | Руҳий тарбия