Ким айибдор ёки бу тақдирми?
Ассалому алайкум! Мeн бир воқeани моҳиятини билолмаяпман.
Мeни ёшлари 30 га яқин опам борлар, уларни ўзлари тeнги бир дугоналари ҳаёти мeни ўйлантириб қўйди. У қиз бир йигит билан аҳдлашишди бундан 12 йил илгари ва у йигит уйланиш ниятида совчи қўйди. Лeкин йигитни онаси қизни кeлин қилмайман дeди, уриш жанжал бўлди. Орадан вақт ўтди, бу орада йигит билан қиз бир биридан ажралмади. Қиз ҳам йигит ҳам турмуш қилишмади. Шу охирги йилларда йигитни онаси оламдан ўтди. Энди йигитни опалари барибир ўша қиздан кeчмайсан шeкиллик дeб, олиб бeришга қарор қилишди ва ўша қизни сўраб суриштириб яхши эканлигига ишонишди. Уйига совчилика боришди, дунёни ишини қарангки қизни онаси сизларга бeрадиган қизим йўқ дeб рад жавобини бeрди ва йигит томон яна тeрс бўлди. Биз бордик бeришмади энди сeни бошқага уйлантрамиз дeйишди. Бола 30 ёшдан ошганда ёш бир қизга уйланди. Бу қиз эса 30 ёшга кириб, шундоқ қолиб кeтди. Бу ҳолатда биров бировни тақдирига айбдор бўлиб қолдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Бу динмизни яхши билмасликдан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилинса бу каби муаммолар бўлмайди.عَنْ أَبِي حَاتِمٍ الْمُزَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُАбу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда (фақирлик ва ҳоказо) бўлса ҳам-а?» дейишди.У зот «Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидланганлиги келиб чиқмоқда. дини ва хулқи рози бўладиган даражадаги киши томонидан бир одамнинг қизи келинликка сўраб келинса-ю, берилмаса, ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқдирилмоқда.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, «Агар у одам камбағал ёки рағбат қилинмайдиган бошқа сифатларга эга бўлса ҳам-а?» деган маънодаги саволни берганларида у зот олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва хулқи яхшилик нақадар улуғ сифат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.Биз, мўмин-мусулмонлар куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта, тўғри йўл тутган бўламиз.Энди келинликка номзод ҳам, куёвликка номзод ҳам суриштириб бўлинди. Сифатлари, дину диёнати, одоб-ахлоқи ва одамгарчилиги ўрганилди. Ана шу маълумотларга қараб, оила қуришга ният қилинади.Мазкур сўраб-суриштириш орасида фотиҳа ушатилиб, тўй бошлаб юборилаверадими?Келинликка ва куёвликка номзодлар бир-бирларини тўйдан олдин кўришлари гуноҳ ҳисобланадими?Ёки баъзи бирлар айтганидек, ёшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми?Исломда юқорида сўралган иккала услуб ҳам нотўғри ҳисобланади.Бир-бирини кўрмасдан, оила қуриш яхши эмас. Буни қуйида келадиган ҳадиси шарифлардан ўрганамиз, иншааллоҳ. Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришганларида бир-бирларига ёқмай қолишлари ҳам мумкин. Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқани кўрсатиб, никоҳга бошқани олиб келиш хавфи ҳам бор. Бошқа одамнинг суратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никоҳламоқчи бўлганлар ҳам топилади. Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф аввал бир-бирларини кўрганлари маъқул.Лекин бу баъзи диндан бехабар ғайридинларнинг «Оила қурмоқчи бўлган ёшлар бир-икки йил синашиб, кейин никоҳдан ўтишлари керак», деган гапларини тасдиқлаш эмас. Бу Исломда мутлақо жоиз эмас, ҳаром нарсадир. Балоғатга етган эр ва аёлнинг холи қолишлари ҳеч мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бегона эркак ва аёл холи қолсалар, учинчилари шайтон бўлишини таъкидлаганлар.Энг қизиғи, мазкур «синаш» даврида ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилмоқда.Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб-билиб турибди. Чунки ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазийлатларни ҳам бор қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига «фаришта» бўлиб кўринади. Лекин қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас. Никоҳдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади. Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, гуноҳ, баъзи ҳолларда зино, зинодан ортган фарзанд қолади, холос.Шунинг учун ҳам Исломда бу ишга рухсат берилмайди. Сўраб-суриштирсин, шариат белгилаб берган доирада кўриб, ўргансин, шунинг ўзи етарли бўлади. Бу масалага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қизиқтирганлар, тавсия қилганлар. Шунинг учун ҳам барча ҳадис китобларимизда ва кўпгина фиқҳ китобларимизда совчи қўймоқчи бўлган пайтда бир-бирини кўриш ҳақида алоҳида боблар бор. Жумладан, ушбу китобимизда ҳам. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:19 | Савол-жавоблар | 173 | Оила ва турмуш