Жаноза ўқиш

Ассалому алайкум! Бир инсон айтиб қолдики, иссиқ кунларда банда вафот этиб, унинг маййити сасиб ва ириб кетса унга жаноза намози ўқиш жоиз эмасмиш. Нажосат ҳисобланармиш. Бу гаплар мен учун асоссиз ва нотўғри гапларга ўхшаяпти. Ҳурматли Устозлар, шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Агар маййит шунга ўхшаган аҳволга тушса, нима қилиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир одам хоҳ мусофир бўлсин, хоҳ муқим бўлсин, бирор иморатнинг тагида қолса-ю, уни чиқариб олишнинг имкони бўлмаса ёки чиқариб олгунча жасад ҳидланиб, чириб кетиши хавфи бўлса, унинг яқинига бориб, жаноза намози ўқилади.وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ لَا يُصَلَّى عَلَى قَبْرِهِ فِي هَذِهِ الْحَالَةِ لِأَنَّهَا بِلَا غُسْلٍ غَيْرُ مَشْرُوعَةٍ كَذَا فِي غَايَةِ الْبَيَانِ . وَقَالَ الْكَرْخِيُّ : يُصَلَّى وَهُوَ الِاسْتِحْسَانُ لِأَنَّ الْأُولَى لَمْ يُعْتَدَّ بِهَا لِتَرْكِ الشَّرْطِ مَعَ الْإِمْكَانِ وَالْآنَ زَالَ الْإِمْكَانُ فَسَقَطَتْ فَرْضِيَّةُ الْغُسْلِ ، وَهَذَا يَقْتَضِي تَرْجِيحَ الْإِطْلَاقِ ، وَهُوَ الْأَوْلَى نَهْرٌ «Саҳиҳ гап шуки, бундай ҳолатда унинг қабрига намоз ўқилмайди. Чунки, жаноза ғусулсиз машруъ бўлмаган. «Ғоятут табйийн»да шундай баён қилинган. Имом Кархий: «Унга намоз ўқилади. Бу истеҳсондир. Аввалги масалада имконият бўлиб, шарт топилмагани учун эътиборга олинмаган эди. бу ерда эса, чиқариб олишнинг имкони йўқ. Шунинг учун ғусулнинг фарзияти соқит бўлди. Бу мутлоқни таржиҳ қилишни тақозо қилади. Шуниси афзалдир» (Наҳр, Роддул мухтор).Агар бирор жасад топилган вақтда у ҳидланиб кетган бўлса-ю, чириб кетмаган бўлса, имкони борича ғусл қилдирилиб, унга жаноза ўқилади. Агар жасад чириб, титилиб кетган бўлса, ундан ғусл ва жаноза соқит бўлади. Шунингдек, агар жасаддан гўшт ажраб, фақат суякларнинг ўзигина қолса ҳам ундан ғусл ва жаноза соқит бўлиб, бирор тоза матога ўраб, дафн қилинади (Имдодул фатаво). لِأَنَّهُ لَا يُصَلَّى عَلَيْهِ بَعْدَ التَّفَسُّخِ ؛ لِأَنَّ الصَّلَاةَ شُرِعَتْ عَلَى بَدَنِ الْمَيِّتِ فَإِذَا تَفَسَّخَ لَمْ يَبْقَ بَدَنُهُ قَائِمًا «Чунки, ўликка титилиб кетгандан кейин жаноза ўқилмайди. Жаноза ўликни баданига ўқилиши машруъ бўлганлиги туфайли. Титилиб кетганда эса, бадан қолмайди». Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 174 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar