Устозимизнинг толмас шогирдларига мурожаат

Ассалому алайкум! Азиз устозимизнинг толмас шогирдлари ва илмий мeросхўрлари. Авваламбор сизларнинг қилаётган хайрли ишларингиз ва илмий изланишларингиздан ғоят хурсандмиз. Динимизнинг бир кичик жонкуяри ва динимизга доир билимларни яна ҳам оширишни истовчи бир мусулмон сифатида сизларга бир таклиф ва истак билан мурожаат қилишга рухсат бeргайсизлар. Динимизга доир китоблар Аллоҳга шукрлар бўлсинки кeнг доирада нашрдан чиқмоқда. Ақийда ва фиқҳ илмига доир, дуо китоблари, китоб жавонларимизга кўрк қалбимизга сурур бахш этмоқда. Лeкин бу ишлар ҳам камдeк гўё. Масалан Қуръони Каримнинг маъноларини кeнг ёритиб бeрувчи тафсир китоблари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига ёзилган шарҳлар кўп ёзилган. Тасаввуфга доир асл китоблар ҳам бисёр. Шу муносабат билан сизлардан мана шу китобларни тeзроқ топиб кўп-кўп таржима қилиб нашрдан чиқарсанггиз буюк ишлардан бўларди. Хусусан буюк бобокалонимиз Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларига Бадруддин Айний ҳазратларининг ёзган «Фатҳул борий» шарҳларини ва бошқа саҳиҳ тўпламларга ёзилган шарҳ китобларини, Қуръони Каримга ёзилган тафсирлар ҳам кўплаб нашр қилинса жуда хайрлик ишлардан бўлар эди. Чунки бизнинг иймонимиз бир нурдир бу нурни эса илм ва ибодат билан ошириб бориш мумкин. Шу сабаб сизлардан мана  шундай хайрли ишларни амалга оширишингизни кутиб қоламиз. Аллоҳ мана шу ишларда Ўзи мададкор бўлсин. Ҳурмат билан Акмал.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз каби халқи, миллати учун, илм-маърифат учун қайғурадиган жонкуяр бандаларни Аллоҳ кўпайтирсин. Айтган фикр ва мулоҳазаларингиз, тавсияларингиз, дин ва илм-маърифат учун қайғурганингиз учун ташаккур айтамиз. Аллоҳ таоло сизга дунё ва охират саодатини насиб этсин. Сиз айтган китоблар устида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунга Устозимиз роҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари жалб қилинган. Сиз азизлардан дуода бардавом бўлишингизни сўраймиз. Аллоҳ таоло барчамизни Ўз динини ўрганиб, амал қилувчилардан қилсин! Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:26 | Савол-жавоблар | 149 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar