Ота-она намоз ўқимаса

Ассалому алайкум! Агар ота-она намоз ўқишмаса, вақти етиб қазо қилишганда Аллоҳ олдида қандай савол жавоб қилишини ўйлашмаса, тушунишмаса, улар жазоланмаслиги учун фарзанд нима қилиши керак? Буни иложи борми? Олдиндан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уларнинг ҳаққига дуо қилиш керак. Чунки Али розияллоҳу анҳудек саҳобанинг отаси, пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб шундай зотларнинг яқини бўлсада, Исломга мушарраф бўла олмаган. Чунки ҳидоят ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:32 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar