Диндорлар ҳақида ижобий филъм ишлаш режалаштирилганми?
АсСалааму алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, Фазийлатли Шайҳ Ҳазратлари, Муҳтарам Устоз! Шу кунларда ойнаи жаҳон орқали Ислом дийни ниқоби остидаги нобакорлар ҳақида турли филмлар намойиш этилмоқда. Таасуфки дийн та‘лимотидан узоқда бо‘лган ва дийннинг асл моҳиятини тушуниб етмаган кимсалар борлиги аччиқ бо‘лсада ҳақийқат.. Тарг‘ибот ишлари олиб борилиши долзарб мас‘алалардан, лекин.. Негадир бизни огоҳлантираётган филм ижодкорлари бу долзарб мас‘алага "биртомонлама ёндашмаяптимикин" деган ҳақли савол туг‘илади. Ҳар бир мавзуни яхши ва ёмон томонлари бо‘лиши табиий, жумладан Дийний э‘тиқод мас‘алаларини ёритишда ҳам. Оммавий аҳборот воситалари орқали Дийнни фақат экстримизм деб тушинадиган даражада ёритилиш бутун дунёда авж олиб бормоқда. Қадимдан Аҳли илмларни э‘зозлаб келган ҳалқимиз онгида разил диндор қиёфасининг о‘рнашиб қолиши учун керагидан ортиқ уринишлар бо‘лмаяптимикин? Аслида диндорларни биртомонлама фақат: бузг‘унчи, падаркуш, ҳоин, тажовузкор, бадҳулқ ва ҳк. дек та‘рифлашдан ко‘ра Дунё миқёсида танилаётган диндорларни ва уларни ҳаёт тарзини ҳолис очиб бериш мақсадга мувофиқ бо‘лмайдими? Биз мусулмонниг замонавий ко‘риниши, яни ҳам э‘тиқодда, ҳам ижтимоий алоқаларда, сиёсий илмларда етук кишилар талқинини ко‘ришга эҳтиёжимиз ко‘проқ эмасми? Диндор шаҳс о‘қитувчи, шифокор, муҳандис, қурувчи, сотувчи бо‘лмайдими? Аҳлоқи го‘зал диндорни тасаввур қилиш вақти етмадими? Фикри ожизимча шундагина оддий ҳалқ таққослаши мумкин бо‘лган асосий ҳолат вужудга келади. Шундагина ко‘ринган диндорни ҳолис ният билан қарши олинади, иншаАллоҳ! Бунда эса асли дийнни соф ва бид‘атлардан ҳоли о‘рганган Аҳли илмлар ҳужжатли равишда, юртимиздаги ҳолатдан келиб чиқиб, ҳалқимизга манфаатли ижод намуналарини ко‘рсатишганда айни муддао бо‘лар эди.. Муҳтарам Устоз, бермоқчи бо‘лган саволим ислом.уз портали ижодкорлари ҳам дийнимиз фидойилари ва диндор жамоат арбоблари ҳақида филм яратишлари ҳақида режалар борми? Дийнимиз ё‘лида Фидокорона ҳизмат қилаётган Сиз Азиз Устозимиз ва сайт мутасаддиларига Хойрли Дуолар ила.. АсСалааму алейкум!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саломат бўлинг! Ташаккур! Ҳаракат қиламиз.
4 Май 2022, 22:02 | Савол-жавоблар | 155 | Китоблар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саломат бўлинг! Ташаккур! Ҳаракат қиламиз.
4 Май 2022, 22:02 | Савол-жавоблар | 155 | Китоблар