Оқ бўлмадиммикин?
Ассалому алайкум! Онам жуда кўп ёлғон гапирардилар. Бир куни бир аёл билан телефонда гаплашиш чоғида мендан эшитган бир гапни суҳбатдошларига ёлғон аралаш бошқача тушинтирдилар. Шу пайт оғзимдан онамга «сизга ёлғон гапириш оддий хол-а?» деган гап чиқиб кетди. Бу гапни эшитганларида юраклари қаттиқ эзилган. Онамни бундай ранжитганим учун Аллоҳ қиёматда мени не кўйга соларкин деб қўрқаяпман. Лекин менинг мақсадим онамни ёлғон гапирмасликка чақиришдан бошқа нарса эмасди. Илтимос менга йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Амри маъруф ва наҳий анилмункарга энг ҳақли зот ота-онадир. Уларнинг бизга қилган яхшиликларининг чеки йўқ. Фарзандлар ҳам ота-онанинг оқибатлари гўзал бўлиши учун қўлидан келган ишни қилишлари керак. Албатта бу уларнинг кўнгилларини оғритмайдиган, гўзал тарзда бўлиши керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:36 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш