Фойда ҳалолмикин?

Ассалому алайкум! Мeн яқинда бир савдода далоллик қилиб фойда кўрдим. Иккала томон ҳам розилиги билан савдо амалга ошди. Лeкин яқинда сотиб олинган нарса ўғирланган пул эвазига олинганлигидан хабар топдим. Кўнглимда мeн кўрган фойда ҳалол ёки ҳалол эмаслиги тўғрисида савол туғилди. Нима қилишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўғирланган пулдан олган фойдангизни кимдан ўғирланганини билсангиз эгасига қайтариб беринг. Билмасангиз садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:36 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar