Хавойи нафсга ибодат
Ассалому алайкум! Мен кўпроқ бойлик орттиришга интиламан. Албатта ҳалол йўл билан. Инсон ҳалол йўл билан бойлик орттиришга ҳаракат қилса, тадбиркорлик қилса, қандай қилиб пулини кўпайтиришни ўйласа, ҳавойи нафсга ибодат қилган бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бой бўлиш айб эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Солиҳ инсоннинг ҳалолдан моли бўлса қандай ҳам яхши” деганлар. Қолаверса, диннинг ривожи ҳам, охиратга захира ҳам шу мол-дунё сабабидан бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам, саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг бойликлари ҳам ҳозирги бойларнинг бойликларида бир неча баробар кўп бўлган. 8 саҳобанинг озод қилган қулларини ҳисобланганида 32.000 нафар кишига етган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари 9 та аёлнинг нафақаларини бир йил олдиндан бериб қўяр эдилар. Шариатимизда мол-дунёни мазаммати ҳақида келган ҳадисларнинг барчаси ибодатни қўйиб, ёки мол-дунёни ҳаромдан топиб, ёки ҳалолдан топсада уни ҳаромга сарфлаб, ёки закоти ва бошқа ҳақларини адо қилмай юрган кишиларга тегишлидир. Энг муҳими дунёга муҳаббат қилган кишиларга тегишлидир. Машойихлар дунёга муҳаббат қилишнинг зарарини зикр қилиб : “Аслида мол-дунёга муҳаббат қилиш ҳам зарарли эмас. Лекин инсон вафот топаётган вақтида инсоннинг хаёлига турли нарсалар келади. Инсоннинг табиатига ўзи яхши кўрган нарсани олиб қўяётганда олиб қўяётганни ёмон кўриш жойлаштирилган. Жон топшираётган пайтда инсон ўзи муҳаббат қилган мол-дунёсидан ажралиши аламли кечади ва ажратаётган Зотга нафрати уйғонади. Ажратувчи эса Аллоҳ таолодир. Мўминнинг Аллоҳга нафрат қилиши куфрдир” деганлар. Мол-дунёга бўлган муҳаббатни ундан тез-тез ажралиб туриш билан камайтирилади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:44 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат