Имом хатибнинг маърузаси

Ассалому алайкум!  Жума намозида имом хатибнинг 12-30 бошлайдиган ЎМИ томонидан юборилган тезис асосида қиладиган марузасини вақтида келиб тинглаш вожибми ёки суннатми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жума хутбасига қулоқ тутиш вожиб, имом хутба ўқишни бошлаганида нафл ҳам, суннат ҳам ўқиш жоиз эмас. Аввалроқ бошлаган бўлса, тугатиб қўйиш жоиз. 12-30да бошланадиган маъруза эса, жума намозининг шартларидан эмас. Унга қулоқ солиш ихтиёрийдир. Албатта оят ва ҳадислардан гапирилганида уни тинглашни тарк қилиб бефойда нарсага машғул бўлиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:45 | Савол-жавоблар | 153 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar