Кунлар ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан сўрамоқчи бўлганим, “сешанба ва шанба кунлари ғусл қилиб бўлмайди” деб эшитгандим. Шу ростми? Илтимос шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бирорта ҳам машъум кун йўқ. “сешанба ва шанба кунлари ғусл қилиб бўлмайди” деган гап бекорчи гапдир. Баъзи бир китобларда шунақанги асли йўқ гаплар ёзилиб қолган. Хусусан туркий китобларда. Бунга парво қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:52 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar