Динда суҳбат

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволларимга жавоб бераётганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сизларни мукофотласин. Мен бир одам билан дин ҳақида анча суҳбатлашиб ўтирсам, эртаси куни жинлар менга хужум қилишади. Буни аниқ сезаман. Бозорга кирсам орқамдан туртади, ёки ўша куни кечаси ёмон тушлар кўраман. Бошида қўрқардим, кейин қўрқмайдиган бўлиб кетдим. Нега шундай бўлади?
2). “Моида” сураси 60-оятда “Аллоҳ лаънатлаган, ғазаб қилган улардан баъзиларини маймун ва чўчқаларга айлантирган, ҳамда шайтонга ибодат қилгандир” дейилган. Шу сурани ўқиб ўша айланганлар ҳозирда кўпайиб, яшаб келаётган чўчқа ва маймунларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Инсонлардаги каби жинларда ҳам диндан, тақводан гапирсангиз энсаси қотиб, ёки ғаши келиб гапингизни тезроқ тугатишингизни хоҳлайдиганлари бор. Шунингдек инсонлардаги каби қийналиб қолсангиз ёрдамга шошиладиган, ибодатга уйғотадиганлари ҳам бор. 2). Улар эмас. Қуръонда зикр қилинган маймунга айланган қавм қирилиб кетган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:56 | Савол-жавоблар | 162 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar