Таҳоратсиз юриш
Ассалому алайкум! «Киши таҳоратсиз юрганда бошига кор-хол тушса, айбни ўзидан қидирсин» мазмунидаги ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Доим таҳоратли бўлиш, улкан фазилатдир. Муттақий кишиларгина бу нарсага муваффақ бўладилар. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ( طَهِّرُوا هَذِهِ الْأَجْسَادَ طَهَّرَكُمُ اللهُ، فَإِنَّهُ لَيْسَ عَبْدٌ يَبِيتُ طَاهِرًا إِلَّا بَاتَ مَعَهُ مَلَكٌ فِي شِعَارِهِ لَا يَنْقَلِبُ سَاعَةً مِنَ اللَّيْلِ إِلَّا قَالَ: اللهُمَّ اغْفِرْ لِعَبْدِكَ فَإِنَّهُ بَاتَ طَاهِرًا رواه الطبراني في المعجم الكبير Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бу жасадларни покиза тутинглар, Аллоҳ сизларни покласин. Қайси банда таҳоратли, пок ҳолда тунни ўтказса, ички кийимида бир фаришта у билан кечани ўтказади. Тунда қачон у ёки бу тарафга ёнбошласа, фаришта “Аллоҳим бандангни мағфират қилгин, чунки у кечани пок ҳолда ўтказмоқда” дейди” дедилар". Табароний ривояти. Фуқаҳоларимиз, доимий таҳорат билан ухлаб вафот топган киши шаҳид бўлишини айтишган. Доимий таҳоратда бўлишни бундан бошқа ҳам кўп фазилатлари бор. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ بَاتَ وَفِي يَدِهِ رِيحُ غَمَرٍ، فَأَصَابَهُ شَيْءٌ، فَلاَ يَلُومَنَّ إِلاَّ نَفْسَهُ. رواه أبو داود، والترمذي، وابن ماجه Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Ким қўлида ёғлама қолиб, кечасини ўтказсаю, бошига бирор мусибат етса, ўзидан бошқасини маломат қилмасин" деганлар. Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар. Айнан сиз айтган ҳадисни топа олмадик. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:57 | Савол-жавоблар | 162 | Ибодатлар