Қуръон тиловатидаги чeгара
Ассалому алайкум! Қуръон каримни оханг билан ўқишда қанчалик чегарада туриш керак? Биз тарафларида ўзбек халқ мақомига ўхшаб тиловат қилиш пайдо бўлиб қолди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу борада энг асосий мезон тажвид қоидаларига халал етмаслик ва Қуръонга номуносиб оҳанг бўлмаслигидир. Қуръонни араб оҳангида ўқиш, ҳеч йўқ шунга монанд ўқиш лозим. Имом Табароний Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Қуръонни араб оҳангида, савтида ўқинглар. Аҳли китобларнинг ва фисқ аҳлининг оҳангидан ҳазир бўлинглар. Зеро, мендан кейин шундай бир қавм келадики, улар Қуръонни қўшиқ, раҳбонийлик ва навҳа куйи каби куйга соладилар, бироқ бу бўғизларидан нарига ўтмайди. Уларнинг қалблари ҳам, уларнинг бу ҳоллари ёққан кишиларнинг қалблари ҳам фитналанган бўлади». Бу ҳадис бироз заифроқ бўлса да, уламоларимиз унинг мазмуни ақлан ҳам, шаръан ҳам ҳақиқат эканини таъкидлайдилар. Демак, Қуръонни ғайридинларнинг ўз муқаддас китобларини ўқишдаги оҳангига солиш, ёки ашулачилариннг куйига солиш, ёхуд навҳачи – йиғичи аёлларнинг хиргойиларидек ўқиш мутлақо жоиз эмас. Булар мисол тариқасида айтилганини ҳам унутмаслик керак. Ҳар бир халқнинг ўзига хос мусиқий оҳанги, йўналиши бўлади. Одатда бу ўша халқнинг узоқ йиллик дунёқараши, маданяти, ҳаёт тарзи ва бошқа жиҳатлари таъсирида юзага келади ва шу халқ тилига ҳамоҳанг, монанд ҳолда шаклланади. Табиийки, бир халқнинг сўзи бошқа халқ оҳангида куйланса, кўп жиҳатдан беўхшов чиқади. Бунда ё оҳанг бузилади, ёки сўзларнинг тароватига халал етади. Қуръони Карим фасиҳ араб тилида нозил бўлган. Бинобарин, унинг учун энг муносиб оҳанг соф араб оҳанги бўлишида шубҳа йўқ. Қуръони Каримнинг иборалари, назмидаги хусусиятлари ҳам айнан араб оҳангида тўла намоён бўлади. Бошқа оҳанглар унинг ушбу жиҳатини очиб бера олмайди, аксинча, унга путур етказиб қўяди. Фараз қилайлик, агар ҳар бир халққа Қуръонни ўз оҳангига солишга рухсат берилса, нима бўлади? Агар форс форсча, турк туркча, хитой хитойча, ҳинд ҳиндча, инглиз инглизча оҳангда ўқийдиган бўлса, Қуръоннинг калималари, назми, услубидан асар ҳам қолмайди. Буни англаш учун катта ақл ёки чуқур илм керак эмас, озгина фаросат бўлса бас. Баъзи халқлардаги айрим оҳанглар араб оҳангига яқин бўлиши, шу сабабли Қуръони Каримга муносиб келиши мумкин, шунингдек, ўша халқ вакиллари ўз оҳангини унга мослаши ҳам мумкин. Айрим қориларимизнинг қироатлари бунга мисол бўла олади. Аммо барибир мезон ўша араб оҳанги бўлиб қолаверади. Шу билан бирга, араб оҳангида ўқиш дегани қайсидир бир араб қорига айнан тақлид қилиб ўқиш дегани ҳам эмас. Балки бу умумий араб тилига, араб мусиқий табиатига хос бўлган оҳанг йўсинларига риоя қилиш деганидир. Зотан, бировга айнан тақлид қилиш ҳар қайси соҳада ҳам маъқул кўрилавермайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:58 | Савол-жавоблар | 146 | Қуръони карим