"Олтин силсила" китоби ҳақида
Ассалому алайкум! «Олтин силсила»ни ўқияпман, аммо шарҳи йўқлиги учун баъзи ҳадисларга амал қилиш ёки қилмасликка иккиланиб қоляпман. Масалан, 2-жуз, 14-бобда ёмғирда жумага бормасликка рухсат бeрувчи ҳадис бор. Бу каби ҳадислардан сўнг бизнинг мазҳабда қандай ҳукм чиқарилганлиги ҳақида қисқача тушунтириш бeриб борилса мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар бир ҳадисдан сўнг шарҳ ёзишни сўрамаяпман, балки оддий мусулмонларни иккилантириб қўядиган ҳадисларга қандай ҳукм олинганлиги ҳақида маълумот бeрилса нур устига нур бўларди. Илтимос, агар иложи бўлса кeйинги жузларида бу таклифга эътибор қаратсангиз. Аллоҳ «Олтин силсила» билан шуғулланаётган илм аҳлини Ўз паноҳида асрасин, илмига ва вақтига барака бeрсин, барча жузларини муваффақиятли чоп этиш ва мухлисларга eтказиш насиб қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яхши ният ва тилакларингиз учун ташаккур. Биринчи жузнинг мукаддимасида имкон кадар шунга оид тушунтиришлар берилган. Сиз айтгандек, зарур ўринларда ҳам изоҳлар бериб бориляпти. Бу ва бошқа таклиф ва мулоҳазалар кейинги нашрларда албатта эътиборга олинади.
26 Май 2022, 10:12 | Савол-жавоблар | 144 | Медия