"Тоҳа" сураси
Ассалому алайкум! Тоҳа сурасининг 80-оятини шарҳини кeлтириб бeрсангизлар. Илтимос
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ قَدْ أَنجَيْنَاكُم مِّنْ عَدُوِّكُمْ وَوَاعَدْنَاكُمْ جَانِبَ الطُّورِ الْأَيْمَنَ وَنَزَّلْنَا عَلَيْكُمُ الْمَنَّ وَالسَّلْوَى 80. Эй Бану Исроил, батаҳқиқ, сизга душманингиздан нажот бердик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга манн ва бедана туширдик. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада Бану Исроилга Ўзининг уч турли неъматини эслатмоқда. Уларнинг биринчиси «...сизга душманингиздан нажот бердик...» деган жумлада ўз аксини топгандир. Иккинчиси эса уларнинг диний ҳаётларига алоқадор неъмат – «...сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик...» Яъни Миср билан Фаластиннинг ўртасида жойлашган Тур тоғининг ўнг томонида Мусо алайҳиссалом билан мулоқот бўлиши, диний ишларга аҳамият берилиши, Аллоҳнинг у зот билан гаплашиши ва Таврот нозил қилиниши Бану Исроил учун катта неъмат эди. Учинчи неъмат дунёвий бўлиб, у оятнинг «...ҳамда сизларга манн ва бедана туширдик» деган жумласида аксини топган. Ўтган сураларда манн ва салва – бедана ҳақида батафсил сўз юритилган. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:07 | Савол-жавоблар | 184 | Қуръони карим