Ёш боланинг пешоби

Ассалому алайкум! Устозлар, излаб кўрганимда, таҳортни бузадиган 12 та ҳолат орасида ҳам, бузмайдиган 10 та ҳолат орасида ҳам бу саволга жавоб топа олмадим. Балки нотўғри қидиргандирман, узр. Савол қуйидагича: ёш бола таҳоратли инсон устига сийиб қўйса, таҳорат бузиладими ёки пешоб теккан кийимни алмаштириб, тананинг пешоб теккан жойини ўзини (қўл ёки оёққа тегса) ювиб олиб намоз ўқиса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У билан таҳорат кетмайди. Пешоб теккан кийимни алмаштириб, тананинг пешоб теккан жойини ўзини (қўл ёки оёққа тегса) ювиб олиб намоз ўқиса бўлади. Бола қусиб юборганда ҳам қусқи нажосат ҳисобланиб, у теккан кийим ва баданни ювиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

1 Май 2022, 13:46 | Савол-жавоблар | 191 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar