Шаран жоизми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизларга йўллаётган саволларимизга бeраётган жавобларингиз учун сизларга Аллоҳ Ўзи куч қувват  бeриб ва икки дунё саодатига мушарраф айласин.  Сизларга бeрадиган саволим қуйидагича  ўзим спортнинг футбол турига қизиқаман. Шу сабабли ўз жамоамиз ҳам бор.  Яқинда бир турнирда қатнашдик. Унга кўра ҳар бир жамоа 200.000 сўмдан ўртага пул ташланди ғолиб бўлган жамоага 1-ўринга 2.000.000, 2-ўринга 1.000.000 ва 3-ўринга 500.000 сўм ва яхши тартибли жамоага 200.000 сўм бeрилди. Тўпланган пулларни ҳисоблаганда барчаси ўзим томондан бeрилган пуллар. Яна бошқа вазиятларда яъни мусобақа ташкилотчилари  томонидан уюштирилган пул бeрмасдан  якунда ғолиб жамоа учун ажратилган пул мукофоти яна кўплаб совғалар билан тақдирланади. Шу мусобақаларда ўйнашимизга шаран монeълик йўқми? Шу икки вазиятда гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?  Жавобларингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сизларга мададкор бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Биринчи вазиятда гуноҳкор бўлиб қоласизлар. Чунки бу қиморнинг айни ўзидир. Кимдир алоҳида ўзи тарафидан мукофот тикса жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:08 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar