Қушларни сўйиш

Ассалому алайкум! Бир дугонамнинг отаси баъзида овчилик билан шуғулланади. Қушларни қурол билан отиб туширганда, уларнинг баъзиси ўлмай қолган бўлади. Дугонамга қушларни тозалаш учун беришади, у эса тирикларини сўйиб беришга эркак кишини тополмай, қуш қийналмасин ва ҳаром ўлмасин деб ноилож дугонамни ўзи, қиблага қаратиб, Бисмиллоҳни айтиб бошини кесиб ташлайди. Бу иши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг сўйгани ҳалол. Сўювчи фақат эркак бўлсин деган шарт йўқ. Мусулмон ёки аҳли китоб шариатга мувофиқ тиғ билан сўйса бўлди. Жониворнинг калласини қўли билан узиб ташласа, гарчи тасмия айтсада ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:09 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar