Пластик карта хусусида
Ассалому алайкум! Мен пластик картамдаги пулни нақд қилиш учун танишимни дўконидан 80 блок ичимлик сотиб олиб, барака қилдим ва унинг ўзига арзонроқ нархда қайтиб сотдим. Бу ҳолатда пластик картамдаги пулимни нақд қилдим. Қилинган ҳаракатимни ҳукми нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисга тушишини умид қиламиз. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ، فَجَاءَهُمْ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ: أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ، فَقَالَ: لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди. «Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундайми?» деб сўрадилар. «Биз бундан бир соъсини икки соъга ва икки соъсини уч соъга оламиз», деди вакил. «Ундай қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, яхшисини дир¬ҳамга сотиб ол», дедилар у зот». Шарҳ: Бу ривоятдан маълум минтақага молиявий ишлар бўйича вакил тайин қилиш кераклиги англашилмоқда. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлганлиги учун бир навини сотиб, унинг пулига бош¬қа навдан сотиб олиш кераклигини вакилга уқдирмоқдалар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:10 | Савол-жавоблар | 143 | Молия ва тижорат