Музтахаб хакида

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Мустахаб килиш хакида яна сурамокчи эдим. Сабаби мен ичакларимни шамоллатиб олганга ухшайман. Саволим: Эрталаб уйкудан уйгониб бамдод намози учун тахорат олишдан олдин музтахаб килинадими? Мен эрталаб туриб биринчи хожатга утиб сийиб келиб кейин тахорат олишга утираман. Биринчи музтахаб киламан. Агар катта хожатга утирмаган булсам сийганим учун авратларимни ювишим шарт эмасми? Кийимга сачратмасликка харакат киламан. Олдиндан рахмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сийдик чиққан жойдан атрофига пиёланинг орқа томонича миқдордан катта жойга ёйилса, ёйилган жойнинг ўзини ювиш вожиб бўлади. Ёйилмаган бўлса, ювиш вожиб эмас. Уйқудан турган киши бавл ёки катта ҳожатга эҳтиёжи бўлмаса, ёки ел чиқарган бўлса, мустаҳаб қилиш бидъат. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:06 | Савол-жавоблар | 161 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar