Закот ўрнига ўтадими?
Ассалому алайкум! Менинг ҳар ойги ойлигимдан давлат ҳисобига даромад солиғи ва инпс сифатида пул маблағи ушалиб борилади. Шу пулларни мен ҳар бир мусулмон ўз даромадидан тўлаши керак бўлган закот сифатида кўрсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисда қиёматга яқин кишилар ҳолис Аллоҳнинг розилиги учун адо қилинадиган закотни одамлар солиқ тўлови даражасига тушириб олишлари зикр қилинган. Закот кўнгилдан чиқариб, ихлос билан молларнинг энг покизасидан савоб умидида адо қилинадиган фақирларнинг ҳаққидир. Бу тўловингиз закот ўрнига ўтмайди. عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا اتخذ الفيء دولا والأمانة مغنما والزكاة مغرما وتعلم لغير الدين وأطاع الرجل امرأته وعق أمه وأدنى صديقه وأقصى أباه وظهرت الأصوات في المساجد وساد القبيلة فاسقهم وكان زعيم القوم أرذلهم وأكرم الرجل مخافة شره وظهرت القينات والمعازف وشربت الخمور ولعن آخر هذه الأمة أولها فليرتقبوا عند ذلك ريحا حمراء وزلزلة وخسفا ومسخا وقذفا وآيات تتابع كنظام بال قطع سلكه فتتابع رواه الترمذي Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўлжани(мансаб эгалари) ўзларига молу давлат қилиб олсалар, омонатни ўзлари хоҳлагандек тасарруф қиладиган нарса қилиб олсалар, закотни солиқ манзилида кўрадиган бўлсалар, шаръий илмлар диндан бошқа(мол-дунё топиш учун) ўрганилса, эр хотинига итоат қилиб онасига оқ бўлса, дўстини яқин тутиб отасини ўзидан узоқ тутса, масжидларда овозлар кўтарилса, қабилага уларнинг фосиғи бошчилик қилса, қавмнинг йўлбошчиси уларнинг энг разили бўлса, кишини ёмонлигидан қўрқиб ҳурмат қилинса, қўшиқчи қизлар ва мусиқа асбоблари зоҳир(кўпайса) бўлса, хамрлар ичилса, бу умматнинг охири аввалгиларини лаънатласа, қизил шамол, зилзила, ер ютиш инсонларнинг ташқи кўринишлари ҳайвонлар суратига кириб қолиш, вайрон қилишлар, сўкингувчи бўлиб қолиш ва яна ипи узилган маржон кетма-кет сочилиб кетганидек аломатларни кутаверинглар” дедилар. Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 173 | Молия ва тижорат