Навбат одоби

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум устозлар, жудаям муҳим бир масалада ҳайдовчиларга ибрат бўлиши учун жавоб беришларингизни сўрайман. Постларда ёки светофорларда навбат бўлиб турганда, баъзи ҳайдовчилар қарама қарши йўлга чиқиб навбатда турган машиналардан олдинга ўтиб кўшилиб олишади. Савол: агар шу навбатда турган ҳайдовчиларни биронтаси ичида рози бўлмаса ёки койиса, ўша навбатсиз ўтиб кетган ҳайдовчи бировни ҳаққини еган билан баробар бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бировнинг ҳаққини еган билан баробар бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:19 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar