Рибо хийласи

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пластик карта хусусидаги қуйидаги саволга бироз тушунолмай қолдим. Илтимос, кенгроқ тушунтириб берсангизлар!
Иқтибос: «Пластик карта борасидаги саволларга берган жавобларингизга ақлим етмагани учун тушунмадим, шунинг учун яна савол билан мурожаат қилаяпман. Агар пластикдан 30 сўм ечиб олсам ва унинг эгасига 27 сўм беришни ўрнига 1$ берсам: 30 сўм*0. 10%=27 сўм=1$ (бунда долларнинг нархи 1$=27 сўм бўлса) бўладими? Орада олиб қолинган 3 сўм рибо бўлмайдими?
1 жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 3 йил аввал
— Бу пул алмаштириш бўлади ва жоиздир». Иқтибос тугади.
Ахир ўша кунги долларнинг сўмга нисбатан қиймати 1$=27сўм бўлсаю, ундан 30сўм олинса, бу рибо эмасми? Бу саррофликнинг шариат руҳсат берган қоидаларига зид эмасми? Яна бир бор илтимос, тўлиқроқ тушунтириб ўтсангизлар!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Зид эмас. Ақлингиз етмаётган бўлса, Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг фатволарига амал қилиб тураверинг, бир кун етиб қолади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:19 | Савол-жавоблар | 141 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar