Юқиш
Ассалому алайкум! Баъзан “Исломда юқиш йўқ” деган гапларни эшитамиз. Буни қандай тушиниш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا هَامَةَ وَلَا نَوْءَ وَلَا صَفَرَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва софар йўқ», дедилар». Учовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Исломдан олдинги жоҳилиятда ҳам жоҳилликнинг турли-туман кўринишлари мавжуд эди. Жумладан, тибга оид масалаларда ҳам. Ушбу фаслда келадиган ҳадиси шарифлар ана ўша нарсаларни муолажа қилади, уларни Ислом дини қандай қилиб тўғри йўлга солганлигини тушунтиради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қи¬линган бу ҳадиси шарифда жоҳилиятнинг тўртта жоҳиллиги инкор қилинмоқда. 1. «Касаллик юқиши йўқ» Жоҳилият аҳлида «Хасталикларда ўзига яраша қувват бор, улар бир кишидан иккинчисига ўша қувват ёрдамида ўтади», деган эътиқод бор эди. Ҳозирги жоҳилиятда ҳам худди шу эътиқод бор. «Ундай бўлса, хасталик юқиши йўқми?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Бунга жавоб шуки, хасталик Аллоҳ ирода қилсагина юқади. Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида ва шунга ўхшаш бошқа ҳадиси шарифлардаги «Касаллик юқиши йўқ» деган гапларида мужассам бўлган. Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш ҳассос нарсаларга алоҳида эътибор берилган. 2. «Бойқуш йўқ» Жоҳилият даврида турли нарсалардан шумланиш мавжуд бўлиб, бу нарса уларнинг эътиқодига айланиб қолган эди. Жумладан, «Қаерга бойқуш қўнса, ўша ерда ёмонлик бўлади, ўша ер харобага айланади», деган эътиқод бор эди. Ислом бу нарсани ҳам инкор этди. Бировга кўнгилсизлик ёки ёмонлик етадиган бўлса, бой¬қуш ёки бошқа қуш қўнгани сабабли эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Аллоҳ ирода қилса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бандага хасталикни ориз қилганидек, бойқуш қўнса ҳам, қўнмаса ҳам ёмонликни воқеъ қилиши, гуллаб, яшнаб ётган жойларни харобага, вайронага айлантириши мумкин. 3. «Навъу йўқ» «Навъу» – жоҳилият аҳли «ёмғир ёғдиради», деб эътиқод қиладиган юлдуз. Улар ўзларича «Ёмғирни ўша юлдуз ёғдиради», дейишар эди. Албатта, бу ҳам нотўғри. Ёмғирни фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи ёғдиради. 4. «Софар йўқ» Жоҳилият аҳлининг Сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақийдалари бор эди. Улар «У ойда сафар қилиб бўлмайди, у бўлмайди, бу бўлмайди», дейишар эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этди. Ойларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг ойлари, кунларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг кунлари эканлигини эълон қилди. Қолаверса, бу ойнинг исми араб тилидаги «сод» ҳарфи билан ёзилади. Йўлга чиқиш, узоқ масофага отланиб чиқиш деган маънодаги сафар сўзи эса «син» ҳарфи билан ёзилади. Софар ойида сафар қилиб бўлмайди, деган гапларнинг қанчалик бўлмағурлиги шундан ҳам кўриниб турибди. Ушбу ҳадиси шариф асосан эътиқодга оид масалаларни, жумладан, тибга оид эътиқод масаласини ҳам муолажа қилмоқда. Демак, бизлар «Касаллик ўзи юқмайди, Аллоҳ таоло ирода қилсагина юқади», деган эътиқодни маҳкам тутишимиз керак экан. Бу масала кейин келадиган ҳадиси шарифларни ўрганишимиз жараёнида яна ҳам ойдинлашиб боради. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:22 | Савол-жавоблар | 135 | Ақийда