Келишув амалга ошмай қолган ҳолатда келишувдаги пулни олиш ҳалолми?
Ассалому алайкум! Биз 3 киши 1 хонадонни ижара мақсадида олиб биргаликда туришни келишиб(ижара пулини 3 кишига тақсимлаб тўлаш келишуви билан) ҳаммамизни розилигимиз билан бир хонадонни ижарага олдик. Мен ва иккинчи ўртоғим уйга кўчиб ўтдик ва учинчи ўртоғимиз бошқа вилоятда бўлганлиги сабабли биздан ўзи учун ҳам тўлаб туришини, кейинроқ келганида бизга у тўлаши керак бўлган пулни беришини айтганидан сўнг ижара пулини танишларимиздан қарзга олиб тўлиқ миқдорда тўладик. Лекин орадан 10-15 кун ўткандан кейин келиб 2 кунгина яшади ва орадан озроқ вақт ўтиб биз билан бу ҳонаданда турмаслигини айтди. Биз келишканимиздек фақатгина биринчи ой учун тўлиқ миқдордаги пулни учдан бирини(у учун берган пулимизни) беришини сўрадик. Лекин мана 3 ойдан ортиқ вақт ўтса ҳам, биз пулни танишларимиздан қарзга олиб у учун берганлигимиз сабабли кўп маротаба сўрасашимизга қарамай турли хил сабаблар билан бизга пулни бергани йўқ. Ҳозирда у хонадон 2 киши учун қимматлик қилганлиги сабабли бошқа бир арзонроқ хонадонга кўчиб ўтганмиз. Мен уни пули бўлса ҳам атиги 2 кун яшагани учун бизга пулни бергиси келмаётган бўлса керак деб ўйладим. Лекин агар у биз билан ижарада яшайман деб келишмаганида биз бошқа арзонроқ жойда яшаган бўлар эдик. Бизни ундан сўраётган пулимиз ҳалолми? Бу ишнинг ҳукми қандай бўлади? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 16:16 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 16:16 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром