Ногиронлик

Ассалому алайкум! Аввалам бор узр, кўп сўзларимда имловий хатолар бўлиши мумкин. Мен 1 ёшимдан буён ногиронман. Ҳозир 16 ёшдаман. Менинг имкониятларим шу даражада чекланганки, ҳатто овқат ва чойимни бировларнинг ёрдамисиз еб-ича олмайман. Лекин мусулмоннинг фарзларидан бири бўлмиш 5 махал намоз ўқиш керак. Аммо қандай қилишни билмаяпман. Нима маслаҳат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ёнингиздаги одам таҳорат, агар таҳорат зарар қилса таяммум қилдириб қўяди ва ишора билан намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/369-tayammum https://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/637-bemor-odamning-namozi

26 Май 2022, 12:28 | Савол-жавоблар | 128 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar