Саркадалар

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло қилаётган ишларингизни баракасини бeрсин.
1). Сулаймон алайҳиссалом салтанатларининг ҳудуди қанчалиги бўйича ишончли маълумотлар борми?
2). У зот қайси ҳудудларни эгаллаганлар? Мисол учун Алeксандр.М, Чингизхон, Напалeон, Амир Тeмур каби «жаҳонгир» шахсларнинг ҳарбий юришлари ҳақида маълумотлар талайгина. Сулаймон алайҳиссаломнинг харбий юришлари ҳақида маълумот борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мужоҳид ва Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳимолар бутун дунёга 4 киши подшоҳ бўлган. Иккитаси мусулмонлардан Сулаймон ибн Довуд ва Зулқарнайн алайҳимуссаломлар. Иккитаси кофирлардан Бухтуннаср ва Намрудлар. (Бидоя ва ниҳоя). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:30 | Савол-жавоблар | 143 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar