Оилавий можаро

Ассалому алайкум! Аллоҳим хайрли ишларингизни ажрини зиёда қилсин.
1). Эр, аёлидан пул қизғониши тўғрими? Эрнинг топиши жудаям яхши, аёл ўз эҳтиёжлари учун нафақа сўрамайди, ҳеч қаерда ишламайди. Лекин озиқ-овқат ва кийим билан тўлиқ таъминланган.
2). Аввалроқ эр ўз хоҳиши билан берган пулларини, вақт ўтиши билан “норозиман” деб айтишга ҳақлими? Бу пуллар еб-ичиш учун берилган бўлса.
3). “Мана шу ишни қилсанги шу нарсани олиб бераман” деб, кейин пул қизғонгани учун олиб бермаслиги тўғрими? Бошка сабаби йўқ, фақат пул қизғониш.
4). Аёл ўз эҳтиёжи учун пул сўрашга ҳақлими ёки еб-ичгани ва кийинтиргани ҳисобми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат. Беодоблик қилган бўсам узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз фақат бир тарафнинг масаласини сўрагансиз. Масаланинг иккинчи тарафи ҳам бўлиб, саволга тўғри жавоб бериш учун иккинчи тарафни ҳам эшитиш шарт бўлади. Шариатимизда бу каби икки ва ундан кўп одамлар орасида бўлган ишларни икки тарафнинг гувоҳлигида ва жонли мажлисда кўриш керак. Яқинингиздаги бирор аҳли илмга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:32 | Савол-жавоблар | 133 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar