Кундалик вирд
Ассалому алайкум! Айрим тасаввуф китобларида 100 марта Ла илаҳа иллаллоҳ деб айтиш буюрилган, айримларида эса 100 марта Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росуллуллоҳ деб айтиш буюрилган. Биз қайсисини айтганимиз яхши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Толиби илмларга Қуръонни ёдлатишда турли услублардан фойлаланилади. Ўқувчининг лаёқатига қараб, кимлардир ҳар оятни 100тадан такрорлайди, кимлардир 5 қаторни 100тадан ўқиб, кейинги 5 қаторни ўқишга ўтади ва ҳоказо. Мақсад натижага осон ва тез етишдир. Бу услублар ҳеч қачон бир хил ҳолатда давом этмайди. Яъни кимларгадир қайси усул, яна кимларгадир бошқаси манфаатлироқ. Арабларнинг ўз ёдлатиш услублари бўлса, ажамларники ўзларига хос. Шунингдек биринчи ёдлашда алоҳида усул бўлса, бир қатор тугатганидан кейин эса яна бошқа усул қўланилади. Руҳий тарбия фани ҳам қироат каби бир фан бўлиб, унинг ҳам тажрибадан ўтган ўз усуллари ва вазифалари бор. Шуни доимо ёдда тутиш керакки, у вазифа ва усуллар аслий мақсад эмас. Балки асл мақсад нафсни поклаш, Қуръони каримни қалбга мустаҳкам жойлаш каби зикрларни ҳам қалбга жойлаш ва уни амалга оширишни одатга айлантиришдир. Ким вазифаларни асл мақсад деб олса, у хато қилиб, натижасиз қолади. Қуръони каримни устозсиз ёдлаш мумкин бўлмаганидек (баъзилар бундан мустасно) руҳий тарбияда ҳам устоз ва унинг тажрибаларисиз мақсадга эришиб бўлмайди. Устозимиз раҳимаҳуллоҳни ўзингизга устоз тутган бўлсангиз, у киши “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобларида неча адад айтиш кераклигини айтган бўлсалар ўшанча марта айтинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:50 | Савол-жавоблар | 163 | Руҳий тарбия