Саломлашишда кибр
Ассалому алайкум! Баъзи одамлар саломлашаётганида негадир юзини бошқа томонга буриб саломлашишади. Бу ҳолат одатда 5-6 та кишилар билан саломлашаётганларда кўп учрайди. Сизнинг юзингизга қарамайди ҳам. Балки буни ўзлари сезмас, лекин ёқимсиз ҳолат. Бу кибрга далолат қилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши сезгир бўлиши керак. Ҳар ҳолатида ўзгаларга озор етмайдиган ҳолатни танлаш керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда саҳоба розияллоҳу анҳумларни : «... ўзаро раҳмдилдирлар». Саҳобаи киромларнинг фазлларини зоҳир этиш учун келтирилган ушбу сифат ҳар бир мўминнинг ҳам сифати бўлиши лозим. Саҳобалар ўзларининг оталари ёки болалари кофирлар сафида бўлса, уларга қарши ҳам қаттиққўл бўлганлар. Аммо, ким бўлишидан қатъи назар, мусулмонга нисбатан меҳрибон бўлишган. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Фатҳ” сураси 29-оят). وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُواْ الَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنزَغُ بَيْنَهُمْ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلإِنْسَانِ عَدُوًّا مُّبِينًا Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир. Мўмин-мусулмонлар доимо энг гўзал ва энг яхши, энг ширин гапларни айтсинлар. Бу билан улар яхши натижаларга эришадилар. Энг муҳими, шайтоннинг шарридин сақланадилар. «Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир». У бу ишда қабиҳ, қўпол сўзларни, сўкиш ва аччиқ калималарни ишга солади. Шу билан мўминлар орасида низо чиқаради. Агар мўминлар доим энг гўзал сўзларни ишлатсалар, бу низолардан холи бўладилар. «Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир». У душманлигини ҳеч ҳам яширмайди. Шунинг учун инсон доимо унинг душманлигидан сақланиб туриши керак. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Исро” сураси 53-оят). Икки инсон бир-бирига йўлиққанида шайтон орага тушади ва икковларидан содир бўлаётган ишларни бир-бирига таҳлил қилдиради. Бири паст бошқаси баланд гапирса, паст гапирганга : “Сени олдингда овозини кўтарадиган бўлиб қолибдими” дейди. Иккинчисига эса : “Сени менсимай бепарво гапираяптими” дейди. Тикроқ гапирса, “Пули кўпайиб қолибдими” деб васваса қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло “Бандаларимга айтгин, улар яхши гапларни гапирсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир” деган. Сиз айтган нарса кибр бўлиши ҳам, шайтоннинг васвасаси ҳам бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:51 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш