Фарз ва суннат намозлар даражалари

Ассалому алайкум! Хислатли ҳикматлар шарҳи китоби 1-жузида “Фарз намозини адо этмай туриб бошқа намозлар қабул бўлмайди” деган иборани ўқидим. Саволим қуйидагича: Мени дўстларим фарз намозларини ўқишмайди. Лекин Рамазон ойи кирганда тарових намозларини ўқишади. Биламизки у намозининг даражаси суннати муаккада. Юқорида келтирилган иборага муносиб, буларнинг фарз намозини тарк қилиб ўқиган суннат намози қабул бўладими? Саволим чўзилиб кетганлигига узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар шунчалик ўқиб туришганига ҳам шукур қилиб, фарзларни ўқишларига ҳам тарғиб қилиш керак. “Фарзни ўқимасанг суннатни ҳам ўқима” деб йўлдан уриш, бу шайтоннинг ишидир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:52 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar