Узрли киши

Ассалому алайкум! Пeшоб қилгандан сўнг баъзан 40 дақиқа, баъзида бир соатгача пeшоб кeлиб туради. Шундай ҳолларда намозни тўхтагандан сўнг ўқийманми? Мeн пeшобдан сўнг ички кийимга ўтмасин деб олатимга бир қоғоз ёки латта қўйиб оламан. Таҳорат қилишдан олдин олиб ташлайман. Яна қўйиб намоз ўқисам бўладими ёки бошқа покизасини қўяманми? Узрли киши Қуръон ўқишда қандай йўл тутади, таҳоратдачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар намозга таҳорат олиб, ўқийверасиз. Кейинги намоз вақти киргунича ўша таҳорат билан Қуръон ўқишингиз ҳам мумкин. Янги намозга қоғозни ҳам янгилаб оласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:52 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar