Мевани тишлагандаги қон

Ассалому алайкум! Ўхшаш саволни қидириб топа олмадим. Мева ёки таомни ейиш пайтида милк ёки тишимдан қон чиқиб тегади. Шунда ўша қон теккан егуликни ейишни давом эттирсам бўладими ёки у ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тупукни сарғайтирадиган даражадагиси ҳаром эмас. Бунчалик миқдори таҳоратни ҳам синдирмайди. Тупук қизарадиган даражада бўлса таҳоратни синдиради, таомни ютиб юбориш ёки чиқариб юбориш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:30 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar