Ўлганлар учун дуо

Ассалому алайкум! Менинг бобом ва бувим мусулмон, лекин бенамоз бўлиб оламдан ўтган. Улар учун Аллоҳдан мағфират этишини сўраб, дуода бўлсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўзларини мусулмон деб айтган бўлса, истиғфор ва дуо қилиш жоиз. Авваллари ўзбек деса фақат мусулмон тушунилар эди. Ҳозирги кунга келиб, ўзбеклардан ҳам бошқа динга ўтган ёки динни арконларидан баъзисини инкор қиладиган кишилар ҳам пайдо бўлган. Шунинг учун уларни кимлигини билиш керак бўлмоқда. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar