Рус тилидаги китоб
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, “Тафсири Ҳилол” китобининг рус тилидаги бошқа жузлари нашрга чиқадими? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллома шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг барча асарларини рус тилига таржима қилиш муаллиф томонидан режалаштирилган ва бошлаб юборилган эди. Бу иш ҳозирда ҳам жадал давом этмоқда. Жумладан, “Тафсир Хилал” (русчаси шундай номланади) китобининг навбатдаги жузлари ҳам деярли якуний босқичда турибди. Ундан кейингилари устида ҳам иш олиб борилиб, бошқа китоблар устида ҳам ишланмоқда. Яратганга шукрлар бўлсинки, бизни шундай зотга замондош ва ватандош қилди. Биз атрофимиздаги кўпгина юртларда ўз она тилларида ана шундай долзарб диний китоблар таълиф қилинмаганлигини ҳам эътироф қилишимиз керак. Шунинг учун ҳам улардаги диний уламоларнинг аксари учун устоз ҳисобланган Шайх Ҳазратларининг китоблари мазкур давлатлардаги халқларнинг тилига, ҳамда кўпчилик учун умумий бўлган рус тилига таржима қилиниб, энг аввало Ўзбекистонда чиқарилиб, ўз ватандошларимизга, сўнг у жойлардаги мусулмонларга тақдим қилиниб, ундан кейин МДҲ давлатларида чиқарилмоқда. Катта илмий асарларни бошқа тилга таржима қилишнинг ўзига яраша машаққатлари борлигини ҳам таъкидлаш керак. Айниқса аввалдан исломий асарлар деярли ёзилмаган рус тилга таржима қилиш, анчагина изланишларни тақозо қилади. Бу борада малакали мутахассислар ишлашмоқда. Мазкур савобли ишда ҳамкорлик қилиш нияти ва имкони борларнинг таклифларини ҳам кутамиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 178 | Медия