Огоҳлантирувчи келмагунча

Ассалому алайкум! Эшитишимча, хеч кимга огоҳлантирувчи келмагунча азобга дучор қилинмас экан. Яъни бир маъсиятли иш қилиб ўтирган инсонга бошқаси бу ишинг нотўғри демагунча. Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ , يَقُولُ : " لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الدِّينُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ ، وَلا يَتْرُكُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بَيْتَ مَدَرٍ وَلا وَبَرٍ إِلا أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ ، عِزٌّ يُعِزُّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِ الإِسْلامَ ، أَوْ ذُلٌّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ. رواه أحمد Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Бу дин тун ва кун етиб борган жойнинг ҳаммасига албатта етиб боради. Аллоҳ шаҳар, қишлоқдаги ва чўлдаги уйларни бирортасини ҳам қолдирмай уларга бу динни киргазади. Азизни азиз бўлиши билан ва хорни хор бўиши билан(динга кирган киши) бир азизликдир. Аллоҳ у билан Исломни азиз қилади. (қабул қилмаган киши) Бир хорликдир, Аллоҳ у билан куфрни хор қилади” деяётганларини эшитдим". Аҳмад ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ваъдаларига биноан ҳозирги кунда ҳар бир хонадонга огоҳлантирувчи кириб келиб бўлган. Хонадон аҳлига огоҳлантирувчига эътибор бериш ёки бермасликкина қолган. Илм олишга имкони бўла туриб, илм олмаган ва унга амал қилмаган киши, билиб туриб амал қилмаган киши билан баробардир. Қиёматда “мен билмаганман” деган гапи ўтмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:02 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar