Турмуш ҳақида

Ассалому алайкум! Бир қиз исломий оила қуришни истайди, лекин уйдагилари барчаси бунга қарши. Шуни ҳисобга олганда, йигит илмини, иймонини яшириб, худди оиласи хоҳлагандек, йигитдай ўзини кўрсатса бўладими. Лекин тўйлари ҳам исломий бўлмайди, қиз йигитга "агар менга уйлансангиз жуда катта ëрдам қилган бўлардиз. Ахир мени Исломни тушунмайдиган йигитга беришмоқчи, мен яшолмайман" деган сўзларни йигитга айтган. Устозлар қандай маслаҳат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳга тақво қилаверинг Ўзи бир йўлга йўллайди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида : «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир», – дейди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Қуръондаги энг катта умидбахш оят, ушбу «ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳуу махрожан ва ярзуқҳу мин ҳайсу лаа яҳтасиб» деган эканлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: «Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди, умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёда қила олмайди», – деганлар. «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир» жумласининг тафсирига уламоларимиз қуйидаги ҳадисни келтирадилар. Набий алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъудга қилган насиҳатларида жумладан: «...Ва билки, агар умматнинг барчаси йиғилиб, сенга манфаат етказмоқчи бўлсалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар. Агар сенга зарар етказиш учун тўплансалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар», – деганлар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Талоқ” сураси 2-оят). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:03 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar