Оралатиб рўза тутиш тартиби

Ассалому алайкум! Энг афзал нафл рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари, кун оралатиб рўза тутиш ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганларини қўшсак душанба, чоршанба, пайшанба, шанба кунлари рўза тутсак афзалми ёки тартиб бўйича бир кун тутиб бир кун очиқ юриш афзалми? Эшитишимча имом Нававий биринчи шаклда тутган эканлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаслик афзалдир. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:16 | Савол-жавоблар | 168 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar