Ҳайвонларни даволаш
Ассалому алайкум! Ҳайвонларнинг кесилган ерига сийдик қўйса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсон туғилганидан то вафот топгунича имтиҳонда бўлади. Аллоҳ таоло Ўз расули орқали бандаларини нима билан имтиҳон қилишини ҳам билдирган. Ўша имтиҳонларни мукофат ва жазоларини ҳам билдирган. Мўмин одам ҳар қадамда ўзи дуч келган нарса тўғрисида бу борада Аллоҳ таолонинг ҳукми нима эканлиги ҳақида ўйлайди. Мўмин бўлмаган ёки иймони заиф кишилар эса, ўша ҳолатда иқтисодига ёки нафсига фойдали бўлган ишни қилиб кетаверади. Сиз берган савол ҳам кимларгадир эътиборсиз ва арзимас бўлсада, унинг остида Аллоҳ таоло рози бўладиган ва норози бўладиган ҳукми ётади. Кимдир : “Шуни деб ҳам дорихонага бориб-келиб юраманми” дейди ва Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишга қўл уради. Кимдир “Аллоҳ таоло бундан норози бўлса, молим тугул жоним ҳам фидо бўлсин” дейди. Аллоҳ таоло ҳам мукофот беришда ишни қийин енгиллигига қарамайди. Уни розилиги ирода қилинган ёки қилинмаганига қарайди. Ҳайвоннинг сийдиги ҳаром ҳисобланади. Ундан ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдаланиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 13:05 | Савол-жавоблар | 126 | Табобат