Пулим нисобга етмаган

Ассаламу алайкум! Жамғариб қўйган пулим 4 699 000 сўм экан. Бу пул закот нисобига етмайди. Лекин мана шу Рамазон ойи савоб умидида пулимдан бир қисмини бермоқчи эдим. Қандай йўл тутай? Энди фитр садақа беришим керакми? Ва пулимнинг қанча миқдорини бераман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу маблағ эгасига закот вожиб эмас. Агар аслий ҳожатидан ошиқча мол-мулкининг қиймати нисоб миқдорига етса фитр садақаси бериши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:16 | Савол-жавоблар | 134 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar