Қадр кечасидаги ибодатлар
Ассалому алайкум! Устозлар, узр яна савол йўллаяпман. Насиб қилса, яқинда қадр кeчаси киради. Шунга ибодатни қай тарзда қайси суралар билан ўқишликни билмаяпман. Шунга кайси китоблардан фойдаланайлик имкон қилиб сураларни ёдлашимиз кeрак. Вақт азгина қолибди. Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Мўминнинг меърожи” номли китобидан ёдланг. Инсон кунлик ҳаётида Аллоҳ таоло фарз қилган амалларни тарк қилади, ҳаром ишларга қўл уради, ёлғон гапиради, ваъдасига хилоф қилади, ўзгаларнинг дилини оғритади, ҳаққларини уриб қолади, моддий ва маънавий зулм қилади ва ҳукумат тарафидан жазоланмагани учун бу қилаётган ишлари уни охиратда дўзахнинг энг чуқурига тушишини вожиб қилиб қўйганини тирик туриб вафот этиши билан борадиган жойининг ҳукмини чиқприб қўйганини ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳолбуки инсон оғзидан чиққан ҳар бир сўзнинг савоби ва иқоби бор ва ўша гапирган гапининг эвазига устидан чиқарилган ҳукм бор. "Тафсири ҳилол" китобида “Қоф” сурасининг тафсирида: إِذْ يَتَلَقَّى الْمُتَلَقِّيَانِ عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ قَعِيدٌ مَا يَلْفِظُ مِن قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ 17. Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олганда... 18. бирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар. Демак, инсоннинг икки тарафида икки фаришта жойлашган ва улар инсоннинг ҳар бир амали ва сўзларини кутиб олади. Оятда уларни «икки кутиб олувчи» деб айтилмоқда. «Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олганда...» Мазкур фаришталар содир бўлган барча ҳодисаларни ёзиб боришга вакил қилинганлар. «…бирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар». Инсоннинг оғзидан чиққан битта лафз ҳам уларнинг назарларидан четда қолмайди. Улар ҳамиша ҳозиру нозирдирлар, дарров ёзиб қўядилар. Қадр кечаси каби Аллоҳ таолонинг раҳматлари ёғиладиган кечаларда устидан чиқарилган ҳукмларни раҳматига ўзгартирилишини сўралади. Бу борада "Ҳадис ва Ҳаёт" китобида қуйидагича ҳадислар келган: عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَرَأَيْتَ إِنْ عَلِمْتُ أَيُّ لَيْلَةٍ لَيْلَةُ الْقَدْرِ مَا أَقُولُ فِيهَا؟ قَالَ: قُولِي اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳим! Албатта Сен афв қилувчи ва карамлисан. Афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв қилгин», дегин», дедилар». Шарҳ: Албатта, Лайлатул қадр кечаси дуонинг қабул бўлиши энг қулай фурсатлардан бири эканини ҳамма яхши билади. Бу саволни бошқача қилиб, «Дуо энг қабул бўладиган вақтда қайси дуони қилай?» десак ҳам бўлади. «Афв» сўзи луғатда тарк қилиш, ўчириш ва йўқ қилиш маъноларини ифода этади. Уламолар афвни қуйидагича таърифлайдилар: Муновий: «Афв бир нарсани тановул қилишни қасд этиш ва гуноҳни ўтиб юборишдир», деганлар. Кафавий: «Афв қудрати етиб туриб, зарар етказмасликдир. Ким уқубат беришга ҳақдор бўла туриб, уни тарк қилса, афв қилган бўлади», деганлар. عَنِ الْعَبَّاسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، عَلِّمْنِي شَيْئًا أَسْأَلُهُ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ، قَالَ: سَلِ اللهَ الْعَافِيَةَ، فَمَكَثْتُ أَيَّامًا ثُمَّ سَأَلْتُهُ ثَانِياً، فَقَالَ لِي: يَا عَبَّاسُ يَا عَمَّ رَسُولِ اللهِ، سَلُو اللهَ الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган нарсани ўргатинг», дедим. У зот менга: «Аллоҳдан офият сўра», дедилар. Бир неча кун турдим, сўнгра у зотдан шу нарсани яна бир бор сўрадим. У зот менга: «Эй Аббос! Эй Расулуллоҳнинг амакиси! Аллоҳдан бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра», дедилар». Шарҳ: «Офият» сўзи саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни ифода қилади. Кўриниб турибдики, офият ҳам Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан бири экан. Бу неъматнинг бандадан бошқа тарафга ўтиши унинг учун катта мусибат бўлиши турган гап. Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар Абдуллоҳ ибн Меҳсон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч-омон бўлса ва ҳузурида егани қути бўлса, гўёки дунёни қўлга киритибди». Офият Аллоҳ таолонинг бандани барча турдаги бало ва офатлардан сақлашидир. وَسَأَلَ رَجُلٌ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الدُّعَاءِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: سَلْ رَبَّكَ الْعَافِيَةَ وَالْمُعَافَاةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، ثُمَّ سَأَلَهُ فِي الْيَوْمِ الثَّانِي، فَقَالَ مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ سَأَلَهُ فِي الْيَوْمِ الثَّالِثِ، فَقَالَ مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ قَالَ: إِذَا أُعْطِيتَ الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَأُعْطِيتَهَا فِي الْآخِرَةِ فَقَدْ أَفْلَحْتَ Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси дуо афзал?» деб сўради. «Роббингдан бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра», дедилар. Сўнгра у зотдан иккинчи куни ҳам сўради. У зот ўшани айтдилар. Сўнгра у зотдан учинчи куни ҳам сўради. У зот яна ўшани айтдилар. Кейин эса: «Қачон бу дунёда сенга офият берилса ва у сенга охиратда ҳам берилса, батаҳқиқ, нажот топибсан», дедилар». Шарҳ: Аллоҳ таоло барчаларимизга бу дунё ва охират офиятини берсин! Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар