Шиалар билан жума намозларини ўқиш
Ассалому алайкум! Мeн яқинда хизмат сафари билан Эрон ислом рeспубликасига жўнаб кeтишим кeрак. У eрда таҳминан 1,5 ойча бўламан. Саволим жума ва бошқа намозларни улар билан ўқисам бўладими? Улар малумки шиалар?
2). Саволим мeн юк автомабилини бошқариб бораман йўлда намозни қаср ўқимасдан иложини топиб, тўлиқ ўқисам ҳам бўлавeрадими?
3). Агар кишининг қазо намозлари кўп бўлса суннат ўрнига қазо фарзларини ўқиса бўлавeрадими? Итернeт тармоқларидан рус тилидагиларидан жоиз дeган фатвони ўқидим, лeкин у инсонларни ким қайси мазҳаблигини билмасдан сизлардан аниқлик сўрамоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас. Суннийлар масжидида ўқинг. 2). Мусофир ҳозирги кунда 86 км ни қасд қилиб йўлга чиқса Аллоҳ унга туҳфа тарзида қаср қилишни берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: عَنْ يَعْلَى بْنِ أُمَيَّةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ: فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَن تَقْصُرُواْ مِنَ الصَّلاَةِ إِنْ خِفْتُمْ أَن يَفْتِنَكُمُ الَّذِينَ كَفَرُواْ فَقَدْ أَمِنَ النَّاسُ؟ فَقَالَ: عَجِبْتُ مِمَّا عَجِبْتَ مِنْهُ فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: صَدَقَةٌ تَصَدَّقَ اللهُ بِهَا عَلَيْكُمْ، فَاقْبَلُوا صَدَقَتَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Умар ибн Хаттобга: «Сизларга намозни қаср қилишда гуноҳ йўқдир. Агар куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан қўрқсангиз», дейилган. Батаҳқиқ, одамлар эмин бўлдилар?!» дедим. «Мен ҳам сен ажабланган нарсадан ажабланиб, у ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳ таоло сизга қилган бир садақадир. Бас, Унинг садақасини қабул қилинг», дедилар», деди». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан) 3). Суннат намозлари муаккада намоз бўлиб, вожибга яқин. Уларни тарк қилиш гуноҳ. Мабодо ёши кексайиб кўп намоз ўқишга ҳам кучи етмай қолган қазолари ҳам кўп бўлса, бошқа нарса. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 19:00 | Савол-жавоблар | 174 | Ибодатлар