Ҳазрати Усмон
Ассалому алайкум! Устозлар, Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуни миллати яҳудий бўлганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг даврларида бир киши Усмон розияллоҳу анҳуни яҳудий бўлган, деган иддиода чиққан экан. Унинг бу иддиосидан ҳеч ким қайтара олмай, охири Абу Ҳанифага мурожаат қилишибди. Шунда Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳи, халиги кишининг олдига бориб, “Қизинга совчиликка келдим” дебдилар. У куёв ҳақида маълумот сўрабди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Куёв қори, кечалари таҳажжуд намоз ўқишни тарк қилмайди. Бундан ташқари бадавлат ҳамдир, яна жуда ҳам сахий инсон” деб тарифлабдилар. У киши “Бўпти қизимни унга беришга розиман” дебди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фақат битта айби борда” дебдилар. У “Қандай” дебди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Куёв яҳудий” дебдилар. Шунда халиги киши “Нималар деяпсан, ман қизимни хеч қачон яҳудийга бермайман, йўқол” дебди. Шунда Абу Ҳанифа “Битта қизингни яҳудийга беришга рози бўлмадинг. Энди қандай қилиб оламлар сарвари иккита қизларини яҳудийга беришга рози бўлдилар экан-а?!” дебдилар. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 19:33 | Савол-жавоблар | 146 | Сийрат ва тарих