Зинони фарзандлари тўлайдими
Ассалому алайкум! Бир домлани марузасини эшитиб қолдим. Унда отани ёки онани қилган зино иши учун фарзанди жавоб бераркан. Мени онам шу иши қилган энди бунга фарзандлари жавоб берадими(яъни биз)?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ислом дини “ким зино қилсаю тавба қилмай шу гуноҳида бардавом бўлса унинг оила аъзолари ҳам зино қилади” демайди. Ҳар ким ўз гуноҳининг азобини ўзи тортади. Бирор банда бошқа бир банданинг гуноҳи учун жавоб бермайди. Аммо тўғри гап шуки:
“Ким зино қилса ва бу ишида бардавом бўлиб, тавба қилмаса, у фасодчига айланади. Ундаги фасод ва бузуқлик эса унинг оила аъзоларига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Чунки инсонлар бир-бирларидан ранг оладилар. Яхши билан юрган яхшиликка мойил, ёмон билан юрганлар ёмонликка мойил бўлиши инсонийлик хилқатида бор. Оила бошлиғи фасодга муккасидан кетса, ўз аҳли оиласини бузуқлик ва фаҳшдан тўсмай қўяди. Уларни дин ман қилган ишларга қўл уришларига парво қилмайди. Тарбияларига бепарво бўлади. Мана шундай ҳолат юзага келганида уларнинг иймонлари заифлиги туфайли фаҳшга мубтало бўлишлари эҳтимоли ортади”. Валлоҳу аълам!
21 Сентабр 2023, 09:57 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар